Уиттакер: "Ғалаба йўлига қайтишни истайман"
Ўрта вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Роберт Уиттакер(24-6) 17 февраль куни Анахаймдаги "UFC 298" турнирида бўлиб ўтадиган Пауло Коста(14-2) билан бўлажак жанг олдидан кайфияти ҳақида гапирди.
“Пауло кучли йигит. У жисмонан бақувват ва кучли зарбаларга эга. Лекин мен навбатдаги жангимда уни янчиб ташлаш учун ҳаракат қиламан ва шу орқали ғалаба йўлига қайтишни истайман”, – деди Уиттакер Middle Easy нашрига берган интервьюсида.
Фикрлар