Украина президенти Испания устидан қозонилган ғалаба ҳақида гапирди

Украина президенти Владимир Зеленский кеча мамлакат терма жамоасининг Испания устидан қозонган ғалабаси ҳақида гапирди.

Эслатиб ўтамиз, Андрей Шевченко шогирдлари кеча УЕФА Миллатлар лигаси доирасида Виктор Циганковнинг киритган ягона голи эвазига Испанияни таслим қилди.

“Жамоамизни ғалаба билан табриклаймиз! Кадрлар билан боғлиқ қийин шароитда, кўпчилик ишонмай турган бир пайтда, улар майдонга тушиб, Украина шарафи учун курашди ва ғалаба қозонди! Йигитлар, биз сиз билан фахрланамиз”, - деди Зеленский.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)