Улар ЕЧЛда ўзини «сувдаги балиқдек» ҳис этади! Турнир тарихидаги тўпурарларни ёдга оламиз

SPORTS.uz Европа чемпионлар лигасидаги энг кўп гол киритган футболчилар ҳақидаги қизиқарли фактларни эътиборингизга ҳавола этади.

  1. Криштиану Роналду (МЮ, «Реал», «Ювентус») — 135 гол
  2. Лионель Месси («Барселона») — 119 гол

Мусобақа тарихида фақат икки футболчигина 100+ натижа қайд этган. Сезганингиздек, гап Криштиану Роналду ва Лионель Месси ҳақида бормоқда. Ҳозирча, Криш азалий рақибидан 16 гол олдинда бормоқда. «Барселона»нинг аҳволини инобатга олсак, Лео ҳали-бери Роналдуга ета олмаслиги аниқ. Шунга қарамай, бир клуб сафида киритган голлар бобида Месси мутлақ етакчи. У турнирдаги 119 голининг барчасини «кўк-анорранглилар» сафида нишонлаган.

  1. Роберт Левандовски («Боруссия Дортмунд», «Бавария») — 72 гол

«Лацио»га қарши ўйинда улкан воқеа содир бўлди. Поляк ўзининг ЕЧЛдаги 72-голини киритди ва афсонавий Раулни жадвалда қувиб ўтди. Энди у клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақанинг энг яхши тўпурарлари рўйхатида кучли учликда! Тўғри, у юқоридаги ўринни эгаллаган икки футболчини қувиб ўта олмайди, аммо «ерликлар» орасида биринчи бўлишни уддалади!

  1. Рауль («Реал», «Шальке») — 71 гол

«Реал»нинг тирик афсонаси нақд 8 йил давомида мусобақа тарихидаги энг яхши страйкер мақомини ўзида сақлаб турди. 2006 йилда Алфредо Ди Стифанодан рекордни «тортиб олган» ҳужумчини 2014 йилда Лео Месси иккинчи поғонага тушириб юборди. Кейин Роналду ундан ўзиб кетган бўлса, яқинда Роберт Левандовски кучли учликдан чиқариб юборди.

  1. Карим Бензема («Лион», «Реал») — 69 голов

Катта эҳтимол билан Раулни бошқа бир «Реал» футболчиси ортда қолдиради. Карим 2009/10 йилги мавсумдан бошлаб, «Қироллик клуби»нинг асосий ҳужумчиси. Агар Зайниддин Зидан ўз постида қолса, Бензема жорий мавсумнинг ўзидаёқ испаниялик  ҳужумчини 5-ўринга «равона» қилади.

  1. Руд ван Нистелрой (ПСВ, МЮ, «Реал») — 56 гол
  2. Тьерри Анри («Монако», «Арсенал», «Барселона») — 50 гол
  3. Альфредо Ди Стефано («Реал») — 49 гол

Турнирда энг кўп гол киритган 10 футболчининг ярми Мадрид супер клуби аъзоси бўлган. Роналду, Раул, Бензема, Ван Нистелрой ва Ди Стефано! Бу борада кейинги ўринда «Барселона» бормоқда. Ушбу клуб аъзоларидан Месси, Анри ва Ибраҳимовичларнинг бунда ҳиссаси улкан.

9-10. Златан Ибраҳимович («Аякс», «Ювентус», «Интер», «Барселона», «Милан», ПСЖ) — 48 гол

Вақтни қувиб ўтган ҳужумчи ЕЧЛда турли клубларда тўп суриш бобида мутлақ етакчи. Боз  устига, Златандан бошқа ҳеч ким мусобақада 6 ҳил жамоа таркибида гол киритмаган. Ибра бу борада чинакам универсал.

9-10. Андрей Шевченко («Динамо Киев», «Милан», «Челси») — 48 гол

Украиналик ҳужумчи ўзининг мусобақадаги илк голини «Динамо» Киев сафида нишонлаган эди. Кейин «Милан»да ўз муваффақиятини давом эттирди. 2003 йилда «олтин тўп» эгасига айланди.

Эдни эътиборингизга, айни дамда фаолиятини олиб бораётган таниқли футболчиларни ушбу рўйхатда эгаллаган ўрни ҳақида маълумотларни тақдим этамиз.

  1. Томас Мюллер («Бавария») — 47 голов

Тиниб-тинчимисан немис тез орада "топ-10"дан ўрин эгаллайди. Уни 7-поғонадаги Тьерри Анридан атиги 3 гол ажратиб турибди. Аслида Мюллер аллақачон кучли ўнликда бўлиши мумкин эди, аммо Римдаги ўйин олдидан COVID-19 юқтириб олди. Шунга қарамай, Мюллерда имконият жуда ҳам яхши. Ҳозирги «Бавария» истаган рақиб дарвозасини бир неча бор ишғол қилишга қодир!

  1. Неймар («Барселона», ПСЖ) — 41 гол
  2. Серхио Агуэро («Атлетико», «Манчестер Сити») — 41 гол

Неймар 29 ёшни «уриб» қўйди. Унда ҳали вақт ва имконият бор. Тўғри, Роналду ва Мессига яқинлаша олмайди, аммо кучли бешликдан ўрин олиши мумкин. Ўзга сайёралик икки футболчидан сўнг, мутахассислар Неймарнинг эраси бошланишини тахмин қилган эди. Бугунги кунда Килиан Мбаппе ва Эрлинг Холанд бу тахминлар хато эканлигини исботлаб бўлди.

33-34. Луис Суарес («Ливерпуль», «Барселона») — 26 гол

33-34. Муҳаммад Салоҳ («Базель», «Рома», «Ливерпуль») — 26 гол

  1. Антуан Гризманн («Атлетико», «Барселона») — 25 гол

Сўнгги йилларда Луис Суарес ЕЧЛнинг меҳмондаги ўйинларида гол киритмай қўйди. Шу боис, унинг статистикаси анчагина камтарин. Ҳозирча, уругвайлик футболчи «Атлетико» учун ЕЧЛда гол киритгани йўқ. «Челси»га қарши жавоб учрашувида Суареснинг голи ҳозир ҳар қачонгиданда кераклироқ! Уни қувиб келаётган Салоҳ ва Гризманнда имконият яхшироқ. Улар ҳеч бўлмаганда кучли ўнликдан ўрин эгаллаш учун кураш олиб боради.

  1. Килиан Мбаппе («Монако», ПСЖ) — 24 гола

Яқиндагина «Барселона»ни «Камп Ноу»га «кўмган» йигит бир нечта замонимиздаги форвардлардан ўзиб кетди. Килиан Марио Манжукич, Гаррет Бэйл, Фернандо Торрес, Никола Анелька, Харри Кейн, Ромарио ва Марко Ван Бастенни ортда қолдирмоқда.

Ҳозирда тўпурарлар пойгасини бошқариб келаётган Роналду 22 ёшда ўзининг ЕЧЛдаги илк голини нишонлаган эди. Мбаппе аллақачон 24 бор рақиб дарвозабонларини ранжитишга улгурди. Бу темпни йўқотмаса, қаҳрамонимиз 1-ўрин учун асосий даъвогарга айланади.

  1. Эрлинг Холанд («Зальцбург», «РБ Лейпциг») — 18 гол

Килиан сингари катта футболга эрта кириб келган Эрлинг хам катта темпда юқорига қараб одимламоқда. 20 ёшли йигитча ҳисобида 18 гол мавжуд. Энг қизиғи шундаки, бу голларни киритиш учун атиги 13 та ўйин керак бўлди холос. Ҳозирнинг ўзида Холанд бир нечта футбол афсоналаридан олдинга чиқиб олди. Роналдо, Франческо Тотти, Халк, Мишел Платини ва Уго Санчес шулар жумласидан.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар