Улар МЮга ёрдам беролмайди!

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Сульшер Чемпионлар лигасининг “Лейпциг”га қарши ўтказиладиган кейинги ўйини олдидан қийин аҳволда тушиб қолди. Англия чемпионатининг навбатдаги турида “Вест Хэм”га қарши учрашув давомида бош мураббий икки ҳужумчи Антони Марсьяль ва Эдинсон Каванини захирага олган эди.

Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида журналистлар бунинг изоҳини сўради.

- Афсуски, бу ўзгаришларнинг сабаби жароҳат билан боғлиқ бўлди. Кейинги пайтда футболчиларнинг мушаклари кўп шикастланяпти. Бу жиддий муаммо бўлмаслигига умид қиламан, - деди Сульшер.

Кейинги пайтда кўп мураббийлар миллий чемпионат ва халқаро миқёсдаги ўйинлар тиғиз тақвимда ўтказилаётгани футболчиларнинг тез жароҳатланишига олиб келаётганидан норози бўлмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!