Улар пулни аямади!

Трансфер бозорини кузатиб бораётган мутахассислар Пнглия премьер-лигаси дебютанти “Ноттингем Форест” жамоаси харажатларига алоҳида эътибор қаратди.

“Ўрмончилар” юқори дивизиондаги ўрнини сақлаб қолишни таркибни кучайтиришдан бошлади. Улар ёзбўйи янги ўйинчиларга 149 миллион евро миқдорида пул сарфлаган.

Фақат икки клуб “Ноттингем Форест”дан кўп харажат қилди. Янги хўжайин қўл остига ўтган “Челси” трансферларга 187 миллион евро, мавқеини тиклашга уринаётган “Барселона” 153 миллион евродан воз кечди.

Кейинги ўринларда “Бавария” (138 миллион евро) ва “Арсенал” (132 миллион евро) қайд этилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!