"Улар хатога йўл қўйди"
Собиқ франциялик футболчи Патрис Эвра "Манчестер Сити" ва "Реал" клубларини таққослади.
"Манчестер Сити" хатога йўл қўйди. Бу ҳақиқат. ПСЖ ҳам шундай жамоа. Мазкур клублар фақат пулга асосланган.
"Реал"да пул бор. Бундан ташқари, улар тарихан буюк жамоа. "Сити" фақат кўп маблағга эга. Футболчилар бу ерга ўз манфаатларини ўйлаб келишади.
Кўплаб ўйинчилар "шаҳарликлар" сафига ўтишни истайди. Сабаби, улар қолганлардан кўпроқ тўлайди", - деди собиқ МЮ футболчиси.
Фикрлар