Улуғбек Бақоев: Бугун йигитлар ўз кучларини намойиш этишди
Ads

Pepsi Суперлига 13-туридан ўрин олган «Бухоро» -«Насаф» (1:0) учрашувидан сўнг матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда «Бухоро» устози Улуғбек Бақоев ва жамоа сардори Шавкат Саломовлар иштирок этиб ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Бугунги ўйин қийин кечди. Ўйинда яхши ўйнаб туриб охирида ютказиш ҳам мумкин. Бугун йигитлар майдонда кучини кўрсатди. Чунки Қўқон билан кечган баҳсдан сўнг жисмонан тикланишга улгурмаган эдик. Улар бугун майдон маъсулиятини ҳис этди ва жисмонан чарчашганига қарамасдан астойдил ҳаракат қилди. Бунинг учун уларга ва мухлисларга катта рахмат айтаман ва "Насаф"нинг кейинги учрашувларида омад тилаб қоламан", - деб айтиб ўтди Бақоев.

Шавкат СаломовБу футбол шуниси билан қизиқ. Наманганда яхши ўйнадик лекин ютқазган эдик. Бугунги учрашувда Қўқон билан бўлган учрашувдан кейин толиққанимиз билиниб турди. Лекин бўш келмадик. Худо хохласа яна юқорига интилиб яхши натижалар билан мухлисларни ҳурсанд қиламиз.