Улуғбек Бақоев: "Локомотив" кучли жамоа ва уларни ғалаба билан табриклайман
Pepsi Суперлига 11-туридан ўрин олган «Локомотив» - «Бухоро» (3:1) учрашувидан сўнг матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда "Бухоро" бош мураббийи Улуғбек Бақоев ҳамда футболчи Арсланмурат Амановолар иштирок этишди ва ўйин борасидаги фикрларини билдириб ўтдилар. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
"Ўйин борасида гапирадиган бўлсам, бугунги учрашув биз учун тўрт қисмдан иборат бўлди. Биринчи бўлимни ўрталаридан устунликни қўлга олдик, сўнгра рақиб жамоа томонидан йўлланган кутилмаган голларни ўтказиб юбордик. Хуллас иккинчи бўлимда эса гол уришга эришдик ва кутилмаган ҳужумлардан ҳимоялана олмадик. Локомотив кучли жамоа уларни бугунги ғалабаси билан табриклайман", - деб айтиб ўтди Бақоев.
Арсланмурат Аманов: Аввало Локомотивни ғалаба билан табриклайман. Ўйин қийин кечди. Бугун улар ҳужумда устунликдан яхши фойдаланиб голлар киритишди. Биз эса яхши имкониятларимиздан тўлиқ фойдалана олмадик.
Фикрлар