Улуғбек Бақоев ўзи тўғрисида тарқалган хабарларга изоҳ берди

Олий лиганинг сўнгги турида “Бухоро” "Сўғдиёнага"га қарши баҳс олиб борди ва 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ўйиндан сўнг мезбонлар устози Улуғбек Бақоев ўз фикрларини айтиб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

- "Cўғдиёна" билан кечган ўйин ҳакида унчалик батафсил гапирмоқчи эмасман. Хаво совуганига қарамай йигитларимиз бўш келишмади ва бизга керакли ғалабани келтиришди. Шу йилги мавсум жуда қийин ва турли ходисаларга бой бўлди деб ҳисоблайман. Аввало 2017 йил чемпионатда муваффақиятли иштирок этдик деб айта оламан. "Бухоро" футбол жамоасини 2017 йил Ўзбекистон чемпионатида қатнашишини таъминлаган барча жамоа рахбарларига, мураббийлар штаби, жамоа ўйинчилари ва мухлисларига алоҳида рахмат дейман ва ўз минатдорчилигимни билдираман. Мен ўзим Бухорода туғилиб, ўсиб улғайиб, шу заминда футбол ўйнашни бошлаганман. Шунинг учун келгуси мавсумда жамоа таркибини кучайтириб яхши тайёргарликлар кўриб, бутун Бухоро ҳалқини 2018 йилда бунданда юқори натижалар билан ҳушнуд этишга астойдил ҳаракат қиламиз. Шуни айтиб ўтишим жоизки, мавсум охирлашига қараб бизнинг жамоа ва мен ҳақимда аниқ бўлмаган гаплар кўп бўляпти. Бунақа гапларга аниқ маълумот берилмасдан туриб, барча мухлислардан буларга ишонмасликларини сўраймиз. Аниқ янгиликлар ва маълумотларни “Бухоро” жамоаси расмий сайтида эълон қилишади. Шу тарзда биз тўғримизда аниқ малумотларга эга бўлишингиз мумкин. Барчага раҳмат, – дея фикрларини якунлади Улуғбек Бақоев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!