Улуғбек Рашитов ўз вазн тоифасида доминантликни давом эттирмоқда

Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидан кейин ўз йўналишида жаҳон рейтингида пешқадамлик қилаётган ҳамюртларимиз ҳақида маълумот беришда давом этамиз. Икки карра Олимпиада чемпионлигига эришган таэквондочимиз Улуғбек Рашитов -68 кг вазн тоифасида катта фарқ билан етакчиликни қўлга олган. Париж-2024 қаҳрамонларидан бири Светлана Осипова эса +73 кг вазнда иккинчи ўриндан жой олган. 

Эркаклар:
-67 кг:
1. Улуғбек Рашитов

-80 кг:
1. Фирас Катоусси (Тунис)
8. Жасурбек Жайсунов

-87 кг:
1. Ким Вужин (Корея Республикаси)
3. Шуҳрат Салаев

+87 кг:
1. Ариан Салими (Эрон) ...
7. Никита Рафалович (фаолиятини якунлаган)

Аёллар:
-62 кг:
1. Юанхонг Йин (Хитой) ...
3. Феруза Содиқова

-67 кг:
1. Вивиана Мартон (Венгрия) ...
5. Озода Собиржонова

-73 кг:
1. Ду Хи Юн (Корея Республикаси) ...
8. Гулсанам Алижонова

+73 кг:
1. Алтея Лаурин (Франсия)
2. Светлана Осипова

Рейтингда пешқадам ва ТОП-20 таликдан жой олган ўзбекистонлик атлетлар кўрсатилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!