Умар Нурмагомедов учун камарга бир қадам қолмоқда
Россиялик UFC жангчиси Умар Нурмагомедов(18-0)нинг менежери Али Абдел-Азиз уни амалдаги UFC чемпиони Шон О'Мэлли(18-1-1 N/C) ва Мераб Двалишвили(17-4) ўртасидаги жанг ғолибига қарши октагонга кўтарилишини айтди.
"Умар Нурмагомедов "UFC 306" ни бевосита кузатиб боради. Кейинроқ эса О'Мэлли - Двалишвили жуфтлиги ғолибига қарши жанг қилади", – деб ёзди Абдел-Азиз ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Маълумот учун, ҳозир Умар Нурмагомедов 28 ёшда. У 2021 йил январида UFC промоушенида илк жангини ўтказган.
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!
Фикрлар