Умаров ўйнамаса ким хавфли вазият яратади? Шаҳбознинг жамоадан четлатилгани БАТЭ мухлисларига ёқмади!

Беларусь футборлини ёритувчи журналист Владислав Татур БАТЭнинг ўзбекистонлик легионери Шаҳбоз Умаров ўртоқлик учрашувларининг бирида янги бош мураббий Александр Михайлов билан тортишиб қолгани учун асосий таркибдан челтатилиб, ўринбосарлар жамоасига ўтказилгани ва клуб уни сотиб юборишни режалашгтираётгани ҳақида хабар тарқатди.

Таъкидлаш лозимки, аввал ўринбосарлар таркиби билан ишлаган Александр Михайлов 10 январдан биринчи жамоа  бош мураббийлигига ўтказилган эди.

11.06.2021_bate_neman_duble_1

Айрим иманбаларда Шаҳбоз Умаров бош мураббий билан орада зиддият йўқлигини жароҳати боис уни алмаштиришларини сўрагани ва буни кимлардир нотўҳри тушунганини таъкидлаган.

Шундай бўлса-да, БАТЭ мухлислари Владислав Татур тарқатган хабарга ижтимоий тармоқларда ўз муносабатини билдирмоқда. Sports.uz портали эътиборингизга мухлисларнинг масала бўйича айрим фикр-мулоҳазаларини  ҳавола этади.

Василий Пупкин:

Ие, янги мураббий ҳали шуғуллантиришни бошлашга улгурмай жамоанинг энг зўр ўйинчиларидан бири билан жанжаллашибди. Михайлов, бу кетишда борар жойинг маълум...

Шарль:

Михайлов бошлаган жойи – иккинчи лигага қайтади! Ўзини ҳақиқий мураббий, деб ўйлабди.

Dmitriy Munsk:

Умаров бўлмаса, ким хавфли вазиятларни яратади?

intro20211206100333

Олег Курбат:

Шаҳбоз ўзига хос ўйинчи, клуб бу зиддиятни бартараф этиши керак. Биринчи навбатда, клуб манфаати учун.

Ogneff:

Мураббийнинг ҳурмати йўқ. У ўйинчига эътироз билдирди, Умаров эса буни тан олмади. Асосий таркиб ўйинчиларининг аксарияти мураббий билан тортишади. Раҳбарият янги мураббийга обрўш олиб бериш учун ўйинчини жазолади.

Aleks Bond:

Михайлов тез орада ўринбосарларга қайтадигандек кўринмоқда.

Logs Cloud Developer:

Умаровни ҳозир эмас, ёзги трансфарлар вақтида сотиш керак. Ҳозир кетса, қанотларимиз бўшаб қолади.

Siarhei Ramanouski:

Тез орада келишиб олишади, деган гаплар юрибди.

Антон:

Креатив ёндашадиган ўйинчини айблаб бўлмайди. Айниқса, ўртоқлик учрашувида. Умаровни ўринбосарлар жамоасига ўтказишда мантиқ йўқ. Жарима солиш керак эди. Иқтидорли ўйинчиларнинг характериам мураккаб бўлади. Уни таркибдан чиқариш ечим эмас. БАТЭ зўр футболчидан айрилади холос. Мураббий шогирдлари кўнглига йўл топиши керак . Умаровга майдонда кўпроқ эркинлик бериш лозим. Муаммо бўлса, ҳамманинг олдида изза қилмай, бирга бир гаплашиб олиш энг тўғри йўл.

theuser:

Михайлов ҳам мураббийми? У ҳали мураббийликка ўқияпти холос. Жисмоний тарбия мураббийи терма жамоа ўйинчисига ақл ўргатмоқчи бўлибди, Умаров унинг ўрнини кўрсатию қўйган. Михайлов аразлаб, раҳбариятга шикоят қилган.

01F05495-942C-41FC-A6BB-06638854D63A-820x420

Денис:

Ўтган мавсумда Умаров олтита гол уриб, еттита голли пас оширди. Энг яхши кўрсаткичлардан бири. Унинг ўйинини бўғмай, эркинлик беринг. Михайлов ўйинчиларга бундай муносабат қиладиган даражада обрўли мураббий эмас. Агар футболчига йўл топа олмаса, айб мураббийда бўлади.

Takaya_zhiznya:

Болалар футболидан келган мураббий эркаклар билан ишлашни билмайдида!

Манчестерликлар “Рома”нинг ҳужумдаги футболчисини чорламоқда. У ким экан?

Моуриньо “Рома”да қоладиганлар ва ёзда кетадиганлар номини айтди. Шомуродов қайси гуруҳда?

Тэмми Абрахам ўрнига бошқа ҳужумчи оламиз!

Шомуродов Роналду билан ёнма-ён тўп тепиши мумкин! Бунинг учун эса...

Шомуродов: Европадан ортга қайтсам бўларди, лекин...

Шомуродов: Гол урмасанг, Европага йўл қайда?..

Шомуродовнинг асосий кучи нимада?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!