Умид Аҳмаджонов Наманган вилоятига ташриф буюрди

 

МОҚ Президенти ва ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов бугун Наманган вилоятига ташриф буюрди.

Умид Аҳмаджонов Наманганга ташрифини яқинда мамлакат Президенти фармони асосида Миллий олимпия қўмитаси тасарруфига ўтказилган Чортоқ туманидаги сержантлар тайёрлаш мактаби негизида ташкил этилаётган спорт ўйинлари бўйича олимпия тайёргарлиги марказидан бошлади ва у ердаги шароитлар билан яқиндан танишди. Яқин орада бу ерда спорт ўйинлари бўйича Олимпия терма жамоаларимз учун замонавий база бунёд этилади. Иншоот терма жамоаларимизнинг асосий базаларидан бири бўлади.

Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциациясининг қўшма комиссияси у ерда амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирмоқда.

МОҚ раҳбари бугун шунингдек вилоятдаги бир қатор объектларга, Олимпия захиралари коллежига, шунингдек, "Марказий" стадионда бўлиб ўтадиган Суперлиганинг очилиш учрашувларидан бири "Навбаҳор" - "Локомотив" ўйинига ташриф буюради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!