Умтити:
Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳимоячиси Самюэль Умтити ёзда жамоадан кетиши ҳақидаги хабарларни инкор этди.

“Мен “Барселона” билан шартномамни узайтирмоқчиман ва умид қиламанки келаси мавсум ҳам шу жамоада қоламан. Мен орзуларимни амалга оширган жамоа сафида ўйнаяпман.

Мени клуб билан шартномам бор ва бу ердан кетишим учун клуб мени ҳайдаши керак”, - дейди Умтити.

Маълумотларга кўра Умтитининг агенти айни дамда каталонияликлар раҳбарияти билан янги шартнома имзолаш борасида музокаралар олиб бормоқда.