Унаи Эмери: АПЛга VAR керак
Ads

"Арсенал" бош мураббийи Унаи Эмери бугун АПЛнинг 29-туридан ўрин олган "Тоттенхэм"га (1:1) қарши бўлиб ўтган ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бунден бир ой аввал ҳакамларга VAR тизими ёрдами кераклиги ҳақида хабар берган эдик. Телевизор орқали вазиятларни осонгина таҳлил қилиш мумкин, бироқ майдонда уларда бундай имконият йўқ. Тушунаман, бугун ҳакамларга осон бўлмади.

Биз ўз ўйинимиздан фахрланишимиз керак. Энди олдиндаги ҳар бир ўйинларда очколар йиғишга ҳаракат қиламиз”, - дейди испаниялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, “Арсенал” айни дамда АПЛ мусобақа жадвалида 57 очко билан 4-ўринни эгаллаб турибди.