Унаи Эмери: Обамеянгни сотиш хатто ҳаёлимизга ҳам келгани йўқ

"Арсенал" клуби бош мураббийи Унаи Эмери габонлик ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамеянгнинг жамоадан кетиши мумкинлиги борасида тарқалган хабарларга муносабатини билдириб ўтди.

“Уни сотиш фикри хатто ҳаёлимизга ҳам келгани йўқ. Клубда ҳамма Обамеянгдан мамнун. Унинг трансфери борасида ҳеч қанақа гап ҳам бўлмади”, - дейди испаниялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Обамеянгга “Манчестер Юнайтед”дан қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Обамеянг ўтган мавсум премьер-лигада жами 36та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 22та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришди ва чемпионат тўпурари бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!