Унаи Эмери: Ўйлайманки Рэмзи мавсум якунигача
Ads

Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Унаи Эмери Аарон Ремзининг жамоадан кетиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдириб ўтди.

“У ҳозир биз билан бирга. Аарон камида мавсум якунига қадар сафимизда қолади деб ўйлайман. Рэмзи “Ливерпул”га қарши баҳсда ўзини жуда яхши кўрсатди. У жамоамизга ишонч бағишламоқда”, - дейди испаниялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, 28 ёшли уэльслик футболчининг “канонирлар” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади. Унга “Ювентус” ва ПСЖ клубларидан жиддий қизиқишлар бўлмоқда.