Унинг маоши ошяпти
“Рома”нинг асосий фигурасига айланган ўйинчилардан бири Брайан Кристанте тез орада клуб билан янги битим имзолайди.
Leggo нашрининг хабар беришича, клуб мутасаддилари 27 ёшли футболчини сақлаб қолиш учун унинг маошини оширишга розилик берган.
Тажрибали ўйинчи айни пайтда ҳар мавсум учун 1,8 миллион евро маош олмоқда. Янги битим имзоланганидан кейин клуб унга ҳар йили 3 миллион евро миқдорида пул ажратади.
Кристанте якунланган мавсумда 49 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига учта гол ва иккита ассист ёздириб қўйди.
Фикрлар