Уолкотт собиқ жамоасига қайтди

“Эвертон” вингери Тео Уолкотт жорий мавсумни “Саутгемптон” сафида ижарада ўтказадиган бўлди.

Таъкидлаш керакки, 31 ёшли Уолкотт асли “Саутгемптон” тарбияланувчиси ҳисобланади. У бу жамоада 16 ёшида дебют қилган.

“Бу мен учун катта аҳамиятга эга. Ростини айтсам, мен жуда мамнунман. "Саутгемптон"дан таклиф олганимда ҳайрон бўлдим, лекин трансфер жуда осон кечди. Мен тўғри танлов қилдим”, - деди Улкотт.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!