“Уотфорд” ўзи учун рекорд суммага ҳужумчи сотиб олди

Англиянинг “Уотфорд” жамоаси “Бернли” клуби ҳужумчиси Андре Грэйни сотиб олганини эълон қилди. 26 ёшли футболчи лондонликлар билан 5 йиллик шартнома имзолади.

“Уотфорд” унинг учун 18,5 млн фунт сарф этди. Бу клуб тарихидаги энг йирик трансфер бўлди.

Маълумот учун, Грэй ўтган мавсумда АПЛда 32 баҳсда иштирок этди ва 9 та гол киритиб, 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!