Упамекано:"Йўқ, бу Месси эмас"

Франция терма жамоаси ва Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳимоячиси Дайо Упамекано фаолиятида тўқнаш келган энг қийин рақиби ким эканлигини айтди.

"Мен қарши ўйнаган энг қийин ҳужумчи бу Усмон Дембеле. Йўқ, Месси эмас. Бу Усмон. У жуда тез ҳаракат қилади", - деди ЖЧ кумуш медали соҳиби.

Эслатиб ўтамиз, Упамекано ва Дембеле Қатардаги жаҳон чемпионатида биргаликда Франция терма жамоаси шарафини ҳимоя қилишди, клублар миқёсида эса футболчилар Чемпионлар лигасининг ўтган йилги мавсумида тўқнаш келганди. Ўшанда "Бавария" иккала баҳсда ҳам "Барселона"ни мағлуб этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!