Уругвай - Франция учрашувининг энг яхши футболчиси аниқланди
Ads

Ҳозиргина Нижний Новгородда ЖЧ-2018нинг чорак финалидан ўрин олган Уругвай – Франция баҳси ўз ниҳоясига етди.

Қизиқарли кечган учрашув 2:0 ҳисобида французларнинг ғалабаси билан якунланди.

Учрашув сўнггида Франция терма жамоаси ҳужумчиси Антуан Гризманн ФИФА томонидан ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди. Таъкидлаш керакки, Гризман ўйиндаги голларнинг бирига муаллифлик қилди.