Уругвай терма жамоаси устози Гиннесснинг рекордлар китобига киритилди
Ads

Уругвай терма жамоаси бош мураббийи Оскар Табарес икки карра Гиннесснинг рекордлар китобига киритилди.

Унга кўра 71 ёшли уругвайлик мутахассис битта терма жамоа билан энг кўп ғалаба қозонган мураббий ҳисобланади. У ҳозирча Уругвай терма жамоаси билан жами 185та ғалабани қўлга киритган. Бундан ташқари у битта терма жамоа билан энг кўп марта жаҳон чемпионатида иштирок этган – 4 марта.

Маълумот учун, Табарес Уругвай терма жамоасини 2006 йилдан буён бошқариб келмоқда. Жамоа унинг қўл остида 2 бор Жанубий Америка кубогини қўлга киритган.