Ads

Нью-Йорк шаҳрида "Катта дубулға" туркумига кирувчи "US Open" турнирида теннис маликалари сараланамоқда.

Америка очиқ чемпионатининг чорак финалида латвиялик Анастасия Севастова америкалик Слоан Стивенс ўзаро тўқнаш келди. Амалдаги чемпионга қарши ўтган ўйинла Анастасия 6:2, 6:3 ҳисобида зафар қучди.

Энди Севастова мусобақанинг финалига чиқиш учун яна бир америкалик теннисчи Серена Уильямс синовидан ўтиши керак бўлади.