Усмон Нурмагомедов учун энг қийин рақиб ким?

  • 20.02.2026 13:35
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA

Таниқли мураббий Хавьер Мендес Professional Fighters League чемпиони Усмон Нурмагомедовга жиддий рақобатни фақат унинг жамоадошлари туғдира олишини таъкидлади. 

"Усмон учун энг қийин рақиб ким эканини билмайман. Балки бу — фақат ўз жамоадошларидир", — деди Мендес "Чемпионат" мухбири Максим Яковлевга берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Усмон Нурмагомедов айни пайтда йигирма саккиз ёш. У профессионал фаолиятини 2017 йилда бошлаган, 2024 йилдан бери Professional Fighters Leagueда иштирок этмоқда. Россиялик охирги жангида британлик Альфи Дэвисни бўғиш усули билан мағлуб этган эди.

Зебонисо Хамидова тайёрлади

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!