Уйга қайтган "шер", 100-голини урган Черан – охири жанжал билан тугаган "Пахтакор" – "Навбаҳор" ўйинидан фотогалерея (2-қисм)

Ўзбекистон Суперлигаси 4-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашуви якунига етди. Унда мезбонлар 1:0 ҳисобида зафар қучди.

Баҳс тақдирини Драган Чераннинг 83-дақиқада киритган голи ҳал этиб берди. Сербиялик ҳужумчи Шаркичнинг узатмасидан сўнг дарвозани ишғол этди.

"Пахтакор" - "Навбаҳор": Муросасиз ўтган биринчи таймдан тезкор галерея

Шу тариқа, очколари сонини 10 тага етказиб олган "шерлар" 2-ўринда бормоқда. "Лочинлар" 7 очко билан 3-поғонани банд этган.

Учрашувни "шерлар" собиқ футболчиси Жалолиддин Машарипов ҳам стадиондан кузатди.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!