UZ Football Awards. ПФЛ аёллар футболида йилнинг энг яхши мураббийлигига номзодларни маълум қилди (Фото)
Мамлакатимизда 2021 йилги футбол мавсуми ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Барча расмий мусобақалар якунланиб, йил сарҳисобини амалга оширадиган пайт ҳам борган сайин яқинлашмоқда.
Йил давомида ўзини ҳар жиҳатдан намойиш этган ҳолда футболимиз жамоатчилиги эътирофига сазовор бўлган футболчи, футзалчи, мураббий ҳамда яна кўплаб футбол жонкуярларини тақдирлаш мақсадида ЎФА ҳамда ЎзПФЛ мавсум якунларига бағишлаб йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими – UZ Football Awards тадбирини ўтказади.
UZ Football Awards маросими жорий йилнинг 25 декабрь куни ZO’R TV нинг Renaissance Hall тантаналар залида бўлиб ўтади.
Бугун ПФЛ аёллар Олий лигасидаги "Энг яхши мураббийи" бўлишга номзодлар рўйхатини маълум қилди. Унга кўра қуйидаги мутахассислар "Энг яхши мураббийи" бўлишга даъвогар:
Элмира Гулямова ("Бунёдкор-W") — Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби, Олий лига вице-чемпиони, Ўзбекистон кубоги финалчиси
Баҳром Норсафаров ("Севинч") — Олий лига бронза медали соҳиби
Шерали Бобоқулов ("Сўғдиёна-W") — Олий лига чемпиони, Ўзбекистон кубоги соҳиби
Фикрлар