The World Series Boxing (WSB) - Бутунжаҳон бокс серияларининг VII мавсумида иштирок этаётган "Uzbek Tigers" жамоаси ўз ғалабалари билан мухлислари олқишига сазовор бўлмоқда.

"Ўзбек йўлбарслари" Тошкент шаҳрида ўтган учрашувларда гуруҳдаги рақиблари - Россиянинг "Patriot Boxing Team" ва Хитойнинг "China Dragons" жамоаларини бир хил - 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Энди "Uzbek Tigers" боксчилари "С" гуруҳининг бешинчи тур учрашувида гуруҳ пешқадами "Astana Arlans Kazakhstan" жамоасини қабул қилади.

Муҳим учрашувда Ўзбекистон боксчиларини қўллаб қувватланг!

"Uzbek Tigers" - "Astana Arlans" учрашуви 1 апрель куни “Ўзбекистон” спорт мажмуасида соат 18:30 да бошланади.

Ўзбекистон бокс федерация ҳамкорлик асосида тайёрланган ва "Uzbek Tigers" боксчиларининг ғалаба онлари акс этган қуйидаги видеороликни SPORTS.uz ахборот портали эътиборингизга ҳавола қилади.

SPORTS.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)