“Uzbek Tigers” жамоаси Бутунжаҳон бокс сериялари VIII мавсумидаги иштирокини давом эттирмоқда.

“А” гуруҳининг 3-турида жамоамиз Америка минтақаси вакили “Colombia Heroicos” боксчилари билан куч синашмоқда.

“Универсал” спорт саройида мезбонлик қилаётган бокс кечаси учинчи жангида 69 кг вазн тоифасидаги боксчилар Маҳмуд Гаипов ва Александр Ранхел рингга кўтарилдилар.

Жангнинг 4-раунди аввалида колумбиялик боксчи жангни давом эттиришдан бош тортди ва жанг Гаиповнинг ғалабаси билан тугади.

Маҳмуд Гаипов - Александр Ранхель ABD R4

“Uzbek Tigers” vs "Colombia Heroicos" – 2 : 1

Биздан узоқлашманг, олдинда яна иккита жанг бўлиб ўтади.