Узоқ вақт Олмалиқ клубида ўйнаган футболчи жамоани тарк этди

CHERY AUTO

АГМК шарафини кўп йиллардан буён ҳимоя қилиб келган қанот ярим ҳимоячиси Зоҳир Пиримов шартномаси ниҳоясига етгани боис жамоа билан хайрлашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Tecno

Манбанинг маълум қилишича, Зоҳир Пиримов жамоадан кетиш олдидан клубга барчаси учун раҳмат айтиб, миннатдорчилик билдирди.

Маълумот учун: Зоҳир Пиримов 2008-2016, 2018-2019 йиллар давомида олмалиқликлар шарафини ҳимоя қилган ва клуб сафида жами 243 ўйин ўтказиб, 19 гол муаллифига айланган.

photo_2020-01-17_18-17-32

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!