Вадим Абрамов: Ҳимоя чизиғи кутилган ўйинни намойиш қила олмаяпти

 

Ўзбекистон Кубоги чорак финал дастлабки ўйинидан ўрин олган “Нефтчи” – “Бунёдкор” (1:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида фарғоналиклар устози Вадим Абрамов иштирок этди.

"Чиройли ўйин бўлди, лекин натижа биз учун яхши эмас. Ўринбосарлар таркибидаги учрашувларни кузатиб, бир нечта ёшларни кўз остимга олиб қўйгандим. Бугун ана шундайларнинг тўрттасига имкон бердим. Ўйлашимча, улар ёмон таассурот қолдиришмди. Ҳар холда илк бор асосий таркибда майдонга тушишганини инобатга олиш керак. Ҳаракатларимиз иккинчи бўлимда яхши тус олди.

Бироқ иккита гол ўтказиб юборганимиз чатоқ бўлди. Ҳимоя чизиғи кутилган ўйинни намойиш қила олмаяпти. Давралар оралиғида таркибни имкон қадар кучайтирамиз. Бироқ кимнинг ҳисобига, деган савол қийнамоқда. Чунки ёзги танаффус пайтида яхши футболчиларни топиш жуда мушкул вазифа", - дейди Вадим Абрамов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!