Вадим Абрамов Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинига 21 нафар футболчи чақирди

Жаҳон чемпионати-2022 саралаши иккинчи босқичи “D” гуруҳида 5 та учрашувдан сўнг 9 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалининг 1-поғонасини эгаллаб турган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2020 йилда саралаш доирасида 3 та жуда муҳим ўйин ўтказишидан хабарингиз бор.

Навбатдаги учрашувда Вадим Абрамов шогирдлари 31 март куни Яман меҳмони бўлишади. Ушбу ўйинга жиддий ҳозирлик олиб бориш мақсадида терма жамоамиз 18-24 февраль кунлари БААда йиғин ўтказиши ҳақида олдинроқ маълумот берган эдик.

Бош жамоамиз 18 февраль куни Бирлашган Aраб Aмирликларига йўл олади.

Мазкур йиғин доирасида Беларусь терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушилади. Учрашув 23 февраль куни Шаржадаги “Aл Ҳамрия” стадионида соат 18:00да бўлиб ўтади.

 

Йиғинга чақирилган футболчилар рўйхати:

 

Исм-фамилияси Туғилган санаси Жамоаси Амплуаси
1. Элдорбек Суюнов 12.04.1991 «Пахтакор» Дарвозабон
2. Абдувоҳид Неъматов 20.03.2001 «Насаф» Дарвозабон
3. Абдумавлон Абдужалилов 22.12.1994 «Бунёдкор» Дарвозабон
4. Егор Кримец 27.01.1992 «Пахтакор» Ҳимоячи
5. Умарбек Эшмуродов 30.11.1992 «Пахтакор» Ҳимоячи
6. Исломжон Қобилов 01.06.1997 «Бунёдкор» Ҳимоячи
7. Ҳусниддин Алиқулов 04.04.1999 «Насаф» Ҳимоячи
8. Мурод Холмуҳаммедов 23.12.1990 «Қўқон-1912» Ҳимоячи
9. Олег Зотеев 05.07.1989 «Локомотив» Ҳимоячи
10. Сардор Қулматов 22.11.1994 «Сўғдиёна» Ҳимоячи
11. Акбаржон Исматуллаев 10.01.1991 «Металлург» Ҳимоячи
12. Шароф Мухитдинов 14.07.1997 «Насаф» Ярим ҳимоячи
13. Санжар Қодирқулов 27.05.1997 «Бунёдкор» Ярим ҳимоячи
14. Жасурбек Жалолиддинов 15.05.2002 «Бунёдкор» Ярим ҳимоячи
15. Ойбек Бозоров 07.08.1997 «Насаф» Ярим ҳимоячи
16. Азизбек Турғунбоев 01.10.1994 «Навбаҳор» Ярим ҳимоячи
17. Аброрбек Исмоилов 08.01.1998 «Пахтакор» Ярим ҳимоячи
18. Игорь Сергеев 30.04.1993 «Пахтакор» Ҳужумчи
19. Бобир Абдихолиқов 23.04.1997 «Насаф» Ҳужумчи
20. Ҳумоюн Муртазоев 08.11.1992 «Бунёдкор» Ҳужумчи
21. Шохруз Норхонов 13.04.1993 «Сўғдиёна» Ҳужумчи

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Dastan Uteuliev
12/02/2020 19:41
Онкей байдын балдары, буларды эшак кылып тренировка кылдырыу керек
Dastan Uteuliev
12/02/2020 19:39
Мына составпенен Жахон чемпионатына шыгыу кайдам ау
Dastan Uteuliev
12/02/2020 19:38
Надаел Озбекистан бойынша норма. Состав жок
&
дилик
12/02/2020 19:32
Нима кераги бор узбекистонни 3 йоки 4 состави бн чет элда укув йигини утказиш... пулни бошка жойга сарфлашни йулини топишмадими дейман
&
AMUDARYO MANG'IT
12/02/2020 22:13
Unday emas to'g'ri qiladi Abramov. Yoshlarga xam imkon berish kerak sinab ko'rish kerak ertami kechmi Axmedov Shukurov Masharipov qochangacha o'ynaydi
&
Ramzis ll
12/02/2020 19:02
Islom Qobilovga ... bormi uyam Sergeyov Ikki bo'ladi shekilli.
Аваз Бегматов
12/02/2020 19:05
Фикрларимиз деярли бир хил?!
Dastan Uteuliev
12/02/2020 19:43
Нападениеге Шахрам Гиасовты алып кетин, любойын котин айырып, жагын сындырып келсин
Аваз Бегматов
12/02/2020 19:03
Бобур Абдухоликов ни асло кераги йук, уйлайман ки Сергеевни хам, асло кераги йук