Вадим Чемиртан:
Ads

Ўзбекистоннинг "Бухоро" клуби молдовалик ҳужумчиси Вадим Чемиртаннинг Ўзбекистон чемпионати сўнгги тури олдидан Молдова ОАВга берган интервьюсини ҳавола этамиз.

– Эртага жамоаингиз олдида сўнгги чемпионат доирасидаги "Шўртан"га қарши сўнгги ўйин кутиб турибди.

– Бу ўйинни жуда муҳим деб бўлмайди, чунки мусобақа жадвалида биз юқори кўтарила олмаймиз ("Бухоро" Ўзбекистон чемпионатини тўртинчи ўрин билан якунлади). Аммо сўнгги ўйин ўз майдонимизда мухлислар учун бўлади. Айни дамда жамоада ажойиб кайфият ҳукм сурмоқда.

– "Бухоро" билан тузган шартномаингиз қачон якунига етади? Ўзбекистонда қоласизми ёки бошқа вариантлар ҳам борми?

– Жамоа билан шартномам юқоридаги ўйиндан сўнг якунланади. Кейин нима бўлишини билмайман. Аммо "Бухоро" клуби раҳбарияти жамоада олиб қолишни хоҳламоқда ва мен ҳам бу ерда қолган бўлардим. Мухлислар мендан мамнун ва бундай жамоадан кетсам яхши иш бўлмайди. Барчасини вақт кўрсатади.

– "Бухоро"га ўтган йили ёзда келдингиз. Айтингчи, бу ерда ўзбек футболи ҳақида қандай таассуротларга эга бўлдингиз ва ўзбек ва молдован футболи ўртасида фарқлар нимадан иборат деб ўйлайсиз?

– Албатта, фарқ бор, бироқ катта эмас. Ташкилотчилик ҳам яхшироқ. Бундан ташқари биздагига нисбатан тезроқ ҳам. Қолгани деряли бир-бирига ўхшаш.

– Ўзбекистонда тез-тез ўйинда тушяпсиз ва чиройли голлар урдингиз, аммо сўнгги ўйинларда Игорь Добровольский сизни термага чақирмаяпти.

– Терма жамоа ҳақида ҳеч нарса демоқчи эмасман. У ерда мураббий бор ва барчасини кўриб турибди. Шундай экан, кимни чақиришни ўзи билади.

Манба: "Молдавский  футбол"