Вадим Немков илк ҳимоя жангини ўтказади

  • 12 ноябрь, 2020, 14:32
  • 0
  • MMA

Яримоғир вазнда "Bellаtor" чемпиони Вадим Немков Фил Дэвисга қарши биринчи ҳимоя жангини ўтказади. Бу ҳақида ташкилот президенти Скотт Кокер айтиб ўтди.

“Дэвис ўтган сафар Немковга қарши ажойиб жанг ўтказган эди. Шунинг учун биз унга реванш тақдим этмоқдамиз. Ўшандан бери Фил жиддий ишларни амалга оширди. Дэвис Мачидани мағлубиятга учратди ва биринчи рақамли даъвогарга айланди”, - деб таъкидлади Кокер.

Жанг санаси борасида маълумот берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, 28 ёшли россиялик “Bellator 244” доирасида яримоғир вазн тоифасида Раян Бэйдерни техник нокаут билан мағлуб этиб, ушбу дивизион чемпионига айланганди. Немков ва Дэвис ўртасидаги биринчи жанг 2018 йил ноябрь ойида “Bellator 209” турнири доирасида бўлиб ўтган, унда Немков ҳакамлар қарори билан ғолиб, деб топилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!