Вадим Немков муҳим қарорни қабул қилиш арафасида...

  • 14 ноябрь, 2023, 11:14
  • 0
  • MMA

Bellator нинг ярим оғир вазн тоифасидаги амалдаги чемпиони россиялик Вадим Немков Bellator ёпилса, UFC билан шартнома тузишни маълум қилди.

"Агар Беллатор бутунлай ёпилса, у ҳолда, албатта, UFC энг катта мусобақага айланади ва мен ўша ерга бораман. Ҳозир ҳам ҳамма мени UFC да кўришни истайди,мен ҳам бунга қарши эмасман. Аммо ҳозирча мен Bellator даман ва кейин нима бўлиши билмайман,ҳаммасини вақт кўрсатади", - деб Немков сўзларини келтиради HFC. Аввалроқ, бир қанча нашрлар Американинг Bellator ташкилоти фаолиятини тўхтатиб, PFL га сотилиши ҳақида хабар берган эди. Кейинчалик, Bellator вакили ташкилот яқин келажакда ўз фаолиятини тўхтатиши ҳақидаги маълумотни рад этди.

Эслатиб ўтамиз, Bellator 2008 йилдан бери мавжуд бўлиб, UFC дан кейин дунёдаги иккинчи энг йирик ММА промоушени ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!