Вагиз Галиулин: "Андижон"нинг қайтишини кутяпман"

Айни пайтда Россия биринчи дивизионида “Нефтехимик” клуби шарафини ҳимоя қилаётган, жамоа сардори ҳамюртимиз Вагиз Галиулинни сизларга ортиқча таништиришнинг ҳожати йўқ. Чунки фаолиятини асосан Россия майдонларида ўтказиб келаётган 34 ёшли тажрибали ярим ҳимоячини барча мухлислар жуда яхши билишади.

Асли андижонлик бўлган футболчи ўз вақтида миллий терма жамоагача бўлган йўлни ҳам босиб ўтган. Эндиликда бор эътиборини клубга қаратган Вагиз “Андижон”га бефарқ эмас. Боиси, катта футболга ушбу жамоа орқали қадам қўйган. “Бургутлар”нинг про лигадаги иштирокини кузатиб бораётган Галиулин бу борада шундай деди:  

“Андижон”нинг жиддий мақсади бор, Суперлигага чиқсин, жамоанинг жойи ўша ерда. Кучлилар орасида иштирок этиши керак. Мухлислар кутишяпти, мен ҳам “Андижон”нинг қайтишини роса кутяпман. У ерда ашаддий ишқибозлар жуда кўп. Уларнинг қаршисида ўйинлар зўр муҳитда ўтади.

Жамоанинг ўйинларини кўриб тураман. Клубнинг расмий саҳифаси орқали ҳам юз бераётган воқеаларни кузатаман. Масалан, кеча АГМК билан ўртоқлик учрашуви ўтказганидан хабарим бор. Мен клубга фақат омад тилайман".

“Андижон” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Bahodir Omonov
12/07/2022 20:41
rivojlantirish qiyin sportlarga pul tikkandan kura suv sporti volebollga uxshash sportni rivojlantirgan yaxshimasmi
&
Bek 56
12/07/2022 19:27
Рахмат Вагиз сог бу'л