Вагиз Галиулин жамоасининг премьер-лигага чиқишига ишонмоқда

Россия биринчи дивизиони ҳисобланган ФНЛда иштирок этувчи «Нефтехимик» клубидаги ҳамюртимиз Вагиз Галиулин улар премьер-лигада ўйнашга тайёр эканини билдирди.

“Биз ҳозирги кучимиз билан РПЛда ўйнай оламиз, деб ҳисоблайман. Бизда жуда жиддий таркиб ва мураббийлар штаби шаклланган. Агар биз худди жорий мавсумдагидек ҳаракат қилсак, ҳаммасига эришамиз”, - дейди Галиулин.

Вагиз жорий мавсум 22 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол уришга эришди. «Нефтехимик» эса ФНЛ мусобақа жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди. Уларни плей-офф йўлланмасидан бор йўғи 5 очко ажратиб турибди холос. Аммо, коронавирус туфайли ҳозир Россияда чемпионат ўйинлари номаълум муддатга тўхтатилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!