Вакиламиз шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлди
Грециянинг Родос шаҳрида рапид ва блиц йўналиши бўйича ФИДЕ 2022 йилги ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунланди.
Рапид йўналишида олтин медални қўлга киритган Омонова Умида блиц йўналишида 9 имкониятдан 8,5 балл тўплаб, биринчи ўринни эгаллади. Шу тариқа, Грецияда Омонова Умида 16 ёшгача бўлган қизлар гуруҳида икки йўналиш, яъни рапид ва блиц бўйича чемпион бўлди!
Шунингдек, блиц йўналиши бўйича Бегмуратов Ҳумоюн 9 имкониятдан 7 балл жамғарган ҳолда, иккинчи ўринни эгаллаб, ўзининг "Open12" гуруҳининг ҳар икки йўналиш, яъни рапид ва блиц баҳсларида кумуш медал соҳибига айланди.
Блиц йўналишида яна бир ҳамюртимиз Раҳматуллаев Алмас "Open16" гуруҳида 4-ўринни эгаллади.
Фикрлар