“Валенсия” бу сафар “МЮ” ҳимоячисини "нишонга олди"

“Манчестер Юнайтед” клуби ҳимоячиси Маркос Рохо  “Валенсия” жамоасининг жиддий қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда Mirror нашри хабар тарқатмоқда.

Испаниялик “кўршапалаклар” Аргентина терма жамоаси аъзоси учун 16 миллион евронинг баҳридан кечишга тайёр. Бироқ, ўз навбаида “МЮ” раҳбарияти ҳам иқтидорли футболчисини қўйиб юборишни истамаслиги табиий.

Эслатиб ўтамиз, Рохо “Манчестер Юнайтед” шарафини 2014 йилдан буён ҳимоя қилиб келмоқда. 26 ёшли футболчи бу мавсум премьер-лигада 9та учрашувда иштирок этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!