“Валенсия” ҳимоячиси Жоау Канселу фаолиятини “Ювентус”да давом эттиришга яқин турибди. У ўтган мавсумни “Интер”да ижара асосида ўтказди.

Маълум бўлишича, испан клуби 24 ёшли португалиялик футболчи учун 40 млн евро сўрамоқда. Ҳозирда томонлар музокараларни давом эттирмоқда.

“Ювентус” ўтган ёзда ҳам бу футболчини харид қилмоқчи бўлган, бироқ клублар трансфер борасида келишувга эриша олишмаган.