"Валенсия" "Милан" футболчиси учун курашга қўшилди

"Милан" ярим ҳимоячиси Сусо қишги трансфер ойнаси вақтида Ла Лигага қайтиши мумкин.

Футболчи Испания чемпионатининг 2013/2014 йилдаги мавсумини "Алмерия" таркибида ўтказган эди. Шундан сўнг у Милан шахри клубига йўл олган.

Football Italia нашрига кўра, олдинроқ, футболчи учун Ла Лиганинг "Атлетико", "Хетафе" ва А Сериянинг "Рома" клублари ҳам даъвогарлик қилаётган эди.

Энди эса "Валенсия" ҳам футболчи учун курашга қўшилди ва "Милан" мутасаддилари билан 26 ёшли испанияликнинг трансфери масаласида аълоқага чиққан.

Эслатиб ўтамиз, футболчи ва А Серия клуби ўртасидаги амалдаги келишув 2022-йил июнь ойигача амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!