"Валенсия" ўз сардорини трансферга қўйди ва уни сотиб олиш имкониятига эга 5 та клубни ҳам эълон қилди
"Валенсия" клуби раҳбарияти жамоа сардори Дани Парехони трансферга қўйди.
AS нашри тарқатган хабарга қараганда, 31 ёшли испаниялик футболчини фақатгина "Реал", "Барселона", "Атлетико", "Вильярреал" ва "Севилья" клубларидан бири сотиб олиш имкониятига эга. Раҳбариятнинг талабига кўра, Парехо ушбу бешта клубдан бошқа ҳеч бир жамоага сотилмайди.
Яна бир томони шундаки, Парехо маошининг камайишига қарши. Шу боис у янги жамоасида ҳам камида йилига 3 млн евро маош олмоқчи.
Парехонинг сотилиши “Валенсия”да юзага келган молиявий инқироз билан боғлиқ. Ушбу трансфер эса жамоага 10 млн евро олиб келиши мумкин.
Фикрлар