Ads

Франциянинг ПСЖ жамоаси ярим ҳимоячиси Гжегож Крыховяк Испания чемпионатига қайтиши мумкин.

Хабарларга қараганда, 27 ёшли футболчининг хизматларига “Валенсия” қизиқиш билдирмоқда. Улар польшалик футболчини сотиб олиш ҳуқуқи билан бир йилга ижарага олишмоқчи.

Парижликлар уни АҚШда ўтган турнега олиб кетишмади ва сотишга тайёрлар.

Маълумот учун, у ўтган йили “Севилья”дан 30 млн евро эвазига ПСЖга таклиф этилган эди. Крыховякнинг Париж клуби билан амалдаги шартномаси 2021 йилда ниҳоясига етади.