"Валенсия" Роналдунинг агенти билан келишиб олган
"Валенсия"нинг собиқ спорт директори 2006 йили Криштиану Роналдуни жамоага олиб келиши мумкин бўлганини айтиб ўтди.
- "Валенсия"да спорт директори бўлиб ишлагансиз ва Роналдуни харид қилишга урингансиз. Нима учун ҳаракатларингиз фойда бермаган?
- "Биз уни қўлга киритиш йўлларини излаб топа олгандик. Роналдунинг ҳамкорлари ҳисобланмиш Nike ва Coca-Cola билан келишувга эришганмиз. Португалиялик ўша пайтда 10 млн евро даромад қиларди.
Бу "Валенсия" учун жуда катта пул эди.
Айнан шу даврда у МЮ билан кескин муносабатда эди (Англия терма жамоаси ҳужумчиси Уэйн Руни 2006 йилги ЖЧда майдондан четлатилган вазият туфайли), у ҳали ўзининг биринчи Чемпионлар лигасини ютишга ҳам улгурмаганди. Мен унинг агенти Жорже Мендеш билан гаплашиб олгандим.
2006/07 йилги мавсумда "Валенсия" авжига чиққан эди, янги стадион қуриш учун тахминан 250 млн доллар сарфлаган ва ишлашга жиддий қўл урадиган президент бор эди.
Роналдуни олишим учун президент розилик берган эди. Ушбу трансфер "Валенсия" тарихини ўзгартириши мумкин эди. Менда аллақачон Мендеш томонидан имзоланган шартномалар бор эди. Бироқ, битим амалга ошмади ва бир неча йилдан кейин, "Реал" уни сотиб олди. Баъзи трансферлар тарихни ўзгартиради. Мен Роналдуни жамоага олиб кела олмаганим аянчли," деди Карбони хотираларини бўлишган ҳолда.
Фикрлар