"Валенсия" тўпурари жамоани тарк этади

"Валенсия" клуби раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Родригони сотишга қарор қилди. Бу ҳақда COPE нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “кўршапалаклар” УЕФАнинг молиявий фэйр-плей қоидасини бузмаслик учун ўз тўпурарини сотиб юбормоқчи. Ўз навбатида футболчи ҳам фаолиятини бирорта гранд клубда давом эттириш истагини билдирган. Шу боис томонлар бу масалада ўзаро келишиб олишган.

Маълумот учун, Родриго жорий мавсум “Валенсия” сафида 51та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 15та гол ҳамда 10та ассист ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!