Валенсия январда
Ads

“Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Антонио Валенсия қишки трансферлар мавсумида жамоасини тарк этиши мумкин, дея хабар бермоқда Daily Mail нашри.

Манбада ёзилишича, 33 ёшли футболчининг “қизил иблислар”и билан тузган шартномаси ёзда якунига етади. Бунга сабаб у асосий таркибдаги ўрнини йўқотди ва Жозе Моуриньони эътиборидан четда қолмоқда. Кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун қишда бошқа жамоага кетмоқчи.

Валенсиянинг хизматларига “Вест Хэм” асосий даъвогар бўлиб турибди. Бу жамоа мавсум охирида уни текинга қўлга киритмоқчи. Яна бир нечта испан клублари ҳам уни таркибга олиб келмоқчи.