Валентина Шевченко Лиз Кармушни мағлуб этди

Уругвай пойтахти Монтевидео шаҳрида аралаш қоидалар бўйича UFC Fight Night 156 оқшоми бўлиб ўтганидан хабарингиз бор.

Марказий жанг шубхасиз, енгил вазн тоифасида UFC чемпиони, қирғизистонлик Валентина Шевченко даъвогар Лиз Кармуш ўртасида бўлиб ўтди. Бу Валентинанинг иккинчи ҳимоя жанги эди. 

Жанг беш раунд давом этди ва якунда Валентина очоколар ҳисобига ғалаба қозонди. Ҳакамлар кўрсатмаси эса қуйидагича кўриниш олди... - 50:45, 50:45, 50:45. Аҳамиятлиси, Валентина Шевченко реванш олишни уддалади. Ёдингизда бўлса, Шевченко 2010 йилги “C3 Fights” турнирида Лиз Кармушга ютқазиб қўйган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!