Вальверде: Алькасер узоқ муддат ўйнамади, бироқ, гол уришни билишини исботлади

Каталониянинг “Барселона” клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде кеча бўлиб ўтган “Севилья”га (2:1) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Алькасер иккита муҳим голга муаллифлик қилди ва умид қиламанки ушбу голлар унга ҳужумчиларга ҳоз бўлган ишончни тақдим этади. У узоқ муддат ўйнамади, бироқ, бугун у гол уришни билишини исботлади.

Менда жуда ҳам кучли таркиб мавжуд. Исталган футболчи асосий таркибда майдонга тушиши ва гол уриши мумкин. Футболчилар ҳар қандай босимга қарши туришмоқда ва бу билан менинг ишончимни қозонишмоқда. Биз айни дамда чемпионатда пешқадамлик қилмоқдамиз. Биз хатога йўл қўймадик ва ФИФА кунларига яхши кайфиятда йўл олдик. Олдинда эса бизни жуда ҳам оғир тақвим кутиб турибди ва биз ўз ўрнимизни сақлаб қолишимиз учун янада кучлироқ бўлишимиз лозим”, - дейди Вальверде.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” кечаги ғалабадан сўнг ўз очколари сонини 31тага етказиб олди ва мусобақадаги пешқадамлигини яна мустаҳкамлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!