Вальверде:

Каталониянинг “Барселона” клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде бугун УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичи доирасида Лондонда “Челси”га қарши бўлиб ўтадиган баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Меҳмонда гол уриш осон эмас. Шу боис биз меҳмонда ўз ўйин суръатимизни бироз ўзгартириб ҳаракат қиламиз. "Челси" жисмонан бақувват ва кучли ҳимояга эга жамоа. Ушбу жамоа таркибида тезкор қарши ҳужум ташкил қилиши мумкин бўлган бир қатор футболчилар мавжуд.

Бу қарама-қаршилик мен учун, Месси учун ва умуман бутун “Барселона” учун жуда муҳим. Бизга оғир бўлиши табиий, лекин биз олға бормоқчимиз”, - дейди Вальверде.

Эслатиб ўтамиз, “Челси” ҳамда “Барселона” жамоалари ўртасидаги баҳс бугун Тошкент вақти билан соат 00:45да старт олади.

Минбар

Барча блоглар