Вальверде: Ракитични
Ads

“Барселона” клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде хорватиялик ярим ҳимоячи Иван Ракитични таркибда сақлаб қолиш истагида экани ҳақида гапириб ўтди.

“Ракитич – дунёнинг энг зўр футболчиларидан бири. У бизнинг қандай услубда ўйнашимизни яхши билади ва бу жамоанинг бир қисми ҳисобланади. Бизнес эмас, ғалаба муҳим. Ракитич жамоада муҳим аҳамиятга эга футболчи ва мен уни таркибда сақлаб қолишни режалаштиряпман. Умид қиламанки Иван жамоада қолади”, - дейди Вальверде.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ ПСЖ Ракитич учун “Барселона”га 100 миллион евро таклиф қилмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.